АНКЕР (нем. anker — якорь) — 1) соат механизмининг якорь (вилка) кўринишидаги қисми. Соат механизмининг бир меъёрда юришини таъминлайди. Осциллятор (маятник ёки баланс) б-н ишга тушириш гилдираги орасидаги богловчи звено. Анкерли соат, анкерли юриш сузлари Анкердан келиб чиққан; 2) иншоот ва машиналар қисмларини маҳкамлайдиган деталь. Иншоотларда девор, пойдеворлар, гумбазларга қўйиб кетилади. «А», атамаси «оралиқ деталь» маъносида ҳам қўлланилади (анкерли плита, анкерли боғ ва б.).