АНКОРИЖ — АҚШдаги шаҳар, Аляска штатида. Аҳолиси 226 минг киши (1990). Тинч океаннинг Аляска қўлтиғи соҳилидаги порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Транспорт йўллари тугуни Алясканинг савдо-молия маркази; ёғочсозлик, озиқ-овқат (балиқ қайта ишланади), полиграфия саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. 2 ун-т, Арктика индейслари ва эскимослар музейи бор. А. га 1915 й. да асос солинган. 1964 й. ҳалокатли зилзиладан кейин қайта тикланган.