АННИГИЛЯЦИЯ

АННИГИЛЯЦИЯ (лот. annihilatio-йўқолиш) — зарранинг антизарра билан тўқнашиши натижасида бошқа зарраларга айланиш жараёни. Аннигиляциянинг бориши пайдо бўлган зарраларнинг сони ва табиатига, зарра билан антизарранинг қандай ҳолатда бўлишига, уларнинг ўзаро таъсири қандайлигига боғлиқ. Аннигиляция муайян сақланиш қонунларига бўйсунади. Аннигиляция вақтида зарралар тизимининг умумий энергияси (демак, массаси), ҳаракат миқдори, ҳаракат миқдори момента, электр заряди ўзгармасдан сақланади. Аннигиляцияда жуда кўп энергия ажралиб чиқади. Электрон билан антиэлектрон (яъни позитрон) Ахи назарий жиҳатдан ва тажрибаларда батафсил текширилган. Электрон б-н позитрон Аннигиляциясида шарт-шароитга қараб, ё битта, ёки кўпроқ фотон пайдо бўлади. Mac, атом ядроси таъсиридаги электрон билан позитрон Аннигиляциясида фақат битта фотон, эркин электрон билан позитрон Аннигиляциясида иккита фотон пайдо бўлади. Гоҳо, позитрон билан электроннинг Аннигиляция сигача улардан яшаш вақти жуда кичик водородсимон атом-позитроний ҳосил бўлади. Позитронийнинг Аннигиляцияси натижасида пайдо бўлган фотонлар сони позитронийнинг дастлаб қандай ҳолатларда бўлишига боғлиқ. Электрон ва по-зитрондан бошқа турдаги зарра билан антизарра Аннигиляция лари ҳам маълум. Нуклон билан антинуклон, жумладан, протон билан антипротон А. си вақтида тс-мезонлар ёки К-мезонлар пайдо бўлади. Баъзан, антипротон билан протоннинг Аннигиляциясида яшаш вақти кичик водородсимон атом — протоний ҳосил бўлади. Зарра билан антизарранинг биргаликда пайдо бўлиш жараёни жуфт зарралар ҳосил бўлиши де-йилади. Мас, катта энергияли фотон атом ядроси билан тўқнашганда позитрон билан электрон жуфти ҳосил бўлади.

Ҳоз. замон физикасида кўплаб топилаётган элементар зарралар, улардан баъзиларининг йўқолиб кетиши ва бошқаларининг пайдо бўлиши материя нинг чексиз хилма-хиллигини, материя шаклларининг ўзаро бирлигини, материянинг бир шаклдан иккинчи шаклга айланишини ифодалайди.

Loading...