АННУИТЕТ (франц. annuite — йиллик бадал) — 1) кредиторларга қарзни узиш ҳисобига фоизи билан бирга ҳар йили тўланадиган пул;
2) мижозга шартномада кўрсатилган муайян муддатларда мунтазам пул суммаси келтирадиган инвестициялар;
3) муддатли давлат қарзи, қарзларнинг муайян қисми ҳар йили фоизи тўланган ҳолда узиб борилади.