АНОД

АНОД (юн. anodos — кўтармоқ, ana — юқорига ва hodos — йўл, ҳаракат) — 1) электр токи манбаининг мусбат электроди, мас, гальваник элемент ёки электр аккумуляторнинг мусбат қутби;

2) электр токининг мусбат қутбига туташтирилган электрон асбоб (ион асбоби) электроди; 3) электролитик ваннанинг мусбат қутби (қ. Электролиз);

4) электр ёйининг мусбат электроди. Қўлланиш соҳасига қараб Анод материали сифатида металлар (тантал, молибден, никель, мис, темир, вольфрам ва б.) ҳамда графит ишлатилади.

Loading...