АНОНС (франц. annonce — оммавий axборот, эълон) — спектакль ҳақида олдиндан бериладиган эълон. 17—18а. ларда кўпроқ француз театрига хос бўлиб, спектакль (ёки алоҳида пардалар) бошланишидан олдин саҳнадан туриб кўрсатиладиган томоша, иштирок этувчилар, ижрочилар ва б. ҳақида томошабинларга бериладиган ахборот. А. спектаклнинг ажралмас бўлаги ҳисобланиб, труппанинг энг яхши актёрлари томонидан ижро этилган. Анонс одатда бадиҳа асосида қурилиб, ҳазил-мутойиба, қочирим ва б. жўрлигида олиб борилган. Ҳоз. Анонс спектакль, концерт, цирк томошаси ва б. ҳақида (муфассал маълумотларсиз) олдиндан эълон қилинадиган афиша.