АНОРДОШЛАР

АНОРДОШЛАР (Punicaceae) — ёпиқ уруғлилар бўлимига мансуб ўсимликлар оиласи. Анордошлар бута ёки кичикроқ дарахт бўлиб, гуллари икки жинсли, тўғри (актиноморф), косачаси қўнғироқсимон, тожбарглари 5—9 та, чангчилари кўп, барглари майда, узун, ёнбаргчасиз. Шох ва новдалари тиканли. Анордошларнинг фақат бир туркуми — анор бор. Ўзбекистонда битта ёввойи тур (P. granatum L.) ўсади. Экиладиган анор навлари ҳам ана шу турдан келиб чиққан.

Loading...