АНОРТОЗИТ — габбро гуруҳига мансуб магматик тоғ жинси. Асосли ёки ўрта асосли плагиоклаздан иборат. Таркибида оливин, пироксен магнетит бўлади. Оқ, кулранг, тўқ кулранг, қорамтир рангли бўлади. Алар плагиоклазнинг таркибига қараб, лабрадоритлар, битовнититлар, анортитли Аларга бўлинади. А. Украинада Волинь, Россияда Кола я. о. да бор. А. физик, кимёвий нурашларга чидамли бўлганидан ҳайкаллар ясаш, иморатларни, метрополитенлар ва ёдгорликларни безашда қоплама материал сифатида ишлатилади.