АНҚАРА

АНҚАРАТуркия Республикасининг пойтахти, Анқара элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 4 млн. киши (шаҳар атрофи б-н, 1997). Шаҳар Анадолу ясситоғлигида, Анқара ва Чубук дарёлари туташган жойда, денгиз сатҳидан тахм. 890 м баландликда. Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни, халқаро аэропорт бор. Мамлакатнинг йирик саноат, савдо ва маданият маркази. А. Кичик Осиёнинг кўҳна шаҳарларидан бири; мил. ав. 7-а. дан Осиёни Европа билан боглаган савдо йўлларидаги Рим империясига қарашли муҳим савдо маркази сифатида маълум. 11-а. дан Анқара салжукий турклар тасарруфида. 14-а. 1-ярмидан усмонлилар салтанати таркибидаги Анқара пошшолигининг маъмурий маркази. 1402 й. 20 июлда Анқара ёнида катта жанг бўлган (қ. Анқара жанги). 1864 й. дан эса вилоят маркази. 1920 й. 23 апр. да Анқарада Туркия Буюк Миллат мажлиси очилди ва унда янги миллий ҳукумат ташкил этилди. 1923 й. 13 окт-. дан А. Туркия пойтахти, 1923 й. 29 ок-т. дан Туркия Республикасининг пойтахти деб эълон қилинди. Анқарада Туркиянинг асосий ҳарбий саноат (ўқдори, қуроласлаҳа, самолёт з-длари), машинасозлик ва металлсозлик, электротехника, цемент, ёғочсозлик, тўқимачилик, озиқовқат, полиграфия саноати корхоналари бор. Анқарада бир неча ун-т, консерватория, Отатурк номидаги педагогика ин-ти, Тасвирий санъат академияси, олий техника мактаби, бир қанча ҳунар ўқув юртлари, театрлар, музейлар, кутубхоналар, кинотеатрлар ва б. илмий-маданий муассасалар бор.

Шаҳар 2 қисмдан иборат. Шим. ёки эски Анқарада ўрта аср меъморий ёдгорликлари сақланиб қолган. Анқара пойтахт бўлгач, унинг жан. қисмида замонавий бинолар қурилган.