
АНТАРКТИДА
АНТАРКТИДА — Антарктика Жан. кутб областининг марказий қисмини эгаллаган материк. Майд. 12,4 млн. км2, шельф музликлари ва улар орқали материкка туташган ороллар билан биргаликда 13,975 млн. км2. Доимий аҳолиси йўқ. Ўртача бал. 2040 м, энг баланд жойи 5140 м (Элсуорт тоғидаги Винсон чўққиси). Денгиз соҳилларида айрим илмий стялар ва денгиз ҳайвонларини овлайдиган базалар бор. А. Атлантика, Ҳинд ва Тинч океанларининг жан. қисмлари (Жан. океан) билан ўралган. Қирғоқ чизиғи деярли текис ва уз. қарийб 30 минг км, кўпинча бир неча ўн м келадиган тик муз жарликларидан иборат. Материкка Росс ва Уэдделл денгизлари анча кириб туради.
Муз қоплами ва рельефи. Антарктиданинг 99% юзаси қалин материк музлиги билан қопланган (тахм. 13,0 млн. км2). Музнинг ўртача қалинлиги 1720 м, энг қалин жойи 4300 м. Музликларнинг ҳажми тахм. 24 млн. км3. Ер шаридаги ҳоз. музликларнинг майдони жиҳатдан 87% А. дадир. Муздан холи ерлар воҳа кўринишида учрайди. Аксари кутбий илмий ст-ялар шу воҳаларда жойлашган. Музликлар материкнинг марказий қисмидан атрофига силжиб, денгизга тушиб боради ва кўпинча синиб айсберглар ҳосил қилади. Мирний ст-яси яқинида музнинг йиллик ҳаракати 30 — 40 м дан 350 — 400 м гача. Баъзи жойларда музликларнинг учлари денгизга ўнларча км кириб боради. Муз остидаги рельеф чуқур бўлган жойларда муз айниқса тез силжийди. Энг йирик музликлар Виктория Ери тоғ тизмасидадир. Бирдмор музлигининг уз. 180 км, эни 15 — 20 км. Бир-бирига яқин бўлган муз тиллари орасида силжимайдиган музлар — шельф музликлари ҳосил бўлган. Антарктидада 14 та шельф музлиги бор (энг йириги Росс музлиги — 488 минг км2); бу музликларнинг умумий майд. тахм. 900 минг км2. А. рельефи 3-Халқаро геофизика йилига қадар яхши ўрганилмаган эди. Россия, Англия ва Америка А. экспедицияларининг ишлари натижасида Антарктида ер юзаси денгиз сатҳидан («Полюс недоступности» ст-яси яқинида) 800 м, геофизик қутбда 1285 м (Амундсен-Скотт ст-яси) баландликда, бироқ Литл-Америка — Бэрд ст-ялари оралиги денгиз сатҳидан 1000 м паст эканлиги аниқланди. Антарктида экспедицияларининг маълумотига қараганда, муз қопламининг энг баланд жойи тахм. 4000 м бўлиб, Советское платоси яқинидадир. Антарктида — ер юзаси жуда паст-баланд материк бўлиб, жуда кўп ороллар билан ўраб олинган. Геологик тузилиши ва рельефи хусусиятларига кўра, А. Уэдделл ҳамда Росс денгизларининг жан. қисмларини бирлаштириб турадиган чизиқ бўйлаб Шарқий Антарктида ва Ғарбий Антарктидага бўлинади.
Шарқий Антарктиданинг кўп қисми (бутун материкнинг тахм. 3/4 қисми) яхлит бўлиб, хдмма жойи деярли бир хил. Кембрий давридан оддин пайдо бўлган заминнинг кристалли жинслари (гранит, гнейс, кристалл сланец) устида анча ёш чўкинди ёткизиклар (девон давридан триас давригача пайдо бўлган жинслар) — қумтош, охактош ва сланецлар ётади, бу ерларда катта тошкўмир конлари бор (Виктория Ери). Бошқа фойдали қазилмалардан те-мир рудаси, слюда, мис, қўрғошин, pyx, 20° Гринвичдан ғарбга 0° Грннвичдан шарққа 20’ графит ва б. ҳам кад. жинслар билан боғлиқ; Ер пўстининг синиши ва ёрилиши ҳамда ёвдош жойларнинг кўтарилиши ва пасайиши Шарқий Антарктиданинг ҳоз. рельефини ҳосил қилган. Ер пўсти ёрилганда кучли вулканлар отилиб базальт, туф қопламлари (Қиролича Мод Ери) ва вулкан конусларини ҳосил қилган (Гауссберг тоғи). Вулкан отилишлари ҳозир ҳам тинган эмас (Росс о. даги Эребус вулкани — 3794 м). Соҳилларда муз қалқонини бир неча жойда тоғ тизмалари ёриб чиқади: Бриттания (3209 м), Қиролича Александра тоғи (4572 м), Маркем тоғи (4350 м), Нью-Швабенленд тоғлари бор. Ғарбий Антарктида (Росс денгизининг ғарбий соҳилидан Грейам Еригача) нинг кўп қисми токембрий Антарктида платформасидан иборат бўлиб, анча кейин пайдо бўлган бурмали тоғ тизмалари б-н ўралган.
Иқлими. Антарктидада соҳилларини истисно қилганда, континентал қутбий иқлим ҳукмрон: т-ра ҳамма вақт 0° дан паст бўлади ва ёғин жуда кам ёғади. Ер юзаси музликдан иборат ҳамда баланд бўлганидан ҳаво массалари антициклон режимини ҳосил қилади. Ёз, куз пайтларида материк чеккаларида циклонлар пайдо бўлиб, ички р-нларга ҳам кириб боради. Ёзда (дек., янв., фев.) А. да булутсиз кунлар кўп бўлади, шунинг учун қуёш нисбатан кўпроқ илитади, лекин қуёш нури муздан кўп қайтади (ўрта ҳисобда 90%), оқибатда қуёш иссиқлиги Шим. ярим шарнинг худди шу кенгликларидагига нисбатан 4 — 5 марта кам. Материкнинг марказий қисмида энг совуқ ойларнинг ўртача т-раси — 60°, —70°, ёз ойлариники — 30° дан —50° гача; соҳилда қишда — 8° дан — 35° гача, ёзда 0 — 5° бўлади. Ўртача йиллик т-ра — 50° га яқин. Мутлақ минимум — 89,2° (Восток ст-яси). Бу эса бутун Ер шарида энг паст традир. Ер юзаси совуқ ва атрофдаги денгизлар илиқроқ бўлганидан тез-тез кучли шамоллар бўлиб туради (баъзан шамол тезлиги секундига 90 м га боради).
Ёғин энг кўп (700 — 1000 мм) ёғадиган зона денгиз соҳили бўлиб, эни 15 км га етади: ички р-нларда йилига атиги 30 — 50 мм ёғин тушади. Илиқ пайтларда ҳам кўпинча қор ёғади. Ҳавонинг нисбий намлиги ўрта ҳисобда 73 — 78%.
Ўсимликлари. Ўсимлик турлари (лишайниклар, замбуруғлар, бактерия ва сувўтлар) кам ва ўзига хос, аммо улар материкнинг энг совуқ жойларида ҳам учрайди.
Ҳайвонлардан тюленлар (уэдделл тюлени, қисқичбақахўр тюлень, денгиз қоплони, росс тюлени, денгиз филлари) ва қушлардан поморникнинг икки тури, адели ва император пингвинлари учрайди.
Тадқиқ қилиниш тарихи. 1820 й. да Антарктида қирғоғига Ф. Ф. Беллинсгаузен — М. П. Лазарев бошчилигидаги рус экспедицияси кемалари яқинлашиб борган. Материкнинг умумий қиёфаси 19-а. да харитага туширилган. Антарктидада 1898 — 1900 й. ларда норвег тадқиқотчиси К. Борхгревинк биринчи марта (Виктория Ерида) қишлаган. 20-а. бошларида қутб тадқиқотчилари Р. Скотт (1901 — 04, 1910 – 12), Э. Шеклтон (1907 – 09), Р. Амундсен (1910 – 12), Д. Моусон (1911 — 13) ва б. материкнинг ички р-нларигача бордилар. 1909 й. 16янв. да Шеклтон экспедицияси катнашчилари Жан. магнит қугбига, 1911 й. 11 дек. да Р. Амундсен, 1912 й. 18 янв. да эса Р. Скотт Жан. географик қутбга етиб бордилар. 1928 й. дан Антарктида самолётлар ёрдамида ўрганила бошлади. Ани ўрганиш соҳасида америкалик Ж Г. Уилкинс (1928 — 30), инглиз Л. Элсуорт (1935 – 36, 1938-39), америкалик Р. Э. Бэрд (1928 — 30; 1933 — 35; 1939 — 41; 1946 — 47) ва Финн Ронне (1946 — 48) анчагина иш қилдилар.
Халқаро геофизика йили (1957 — 58) муносабати билан ва сўнгги даврларда турли мамлакатларнинг илмий қутбий ст-ялари қурилган, 1991 й. га келиб 48 та илмий ст-я ишлаб турди.