АНТАЦИД МОДДАЛАР

АНТАЦИД МОДДАЛАР (анти… ва лот. aciditas — кислота) — ишқорий хоссага эга бўлган ва меъда шираси таркибидаги хлорид кислотани нейтраллаш (бартараф этиш) учун қўлланиладиган дорилар. Антацид моддалардан натрий гидрокарбонати, магний оксиди ва б. меъда ширасида кислота кўпайиб кетган гастритларда, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраларида қўлланилади.

Loading...