«АНТЕКС» ОЧИҚ ТУРДАГИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — енгил саноат корхонаси. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси таркибига киради. Андижон вилояти Шаҳрихон туманида жойлашган. Унинг корхонаси 1994—1999 й. ларда қурилган. Уни барпо этиш учун 26 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя маблағ сарфланган. Германия, Италия, Швейцария сингари ривожланган мамлакатлардан замонавий технологик жиҳозлар ва асбоб-ускуналар сотиб олинган. Бу ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги бўйича жаҳон бозоридан муносиб ўринни олишга имкон берди. Жамиятда йилига 2700 т аъло сифатли калава ип тайёрланади. Келгусида ип шу ернинг ўзида тўқилиб, тайёр газлама ҳолига келтирилади. 2000 й. ти-кув ҳамда бўёқ ф-калари ишга туширилди. 500 дан ортиқ ишчи ишлайди (2000).