АНТЕННА

АНТЕННА (лот. antenna — ҳашорат мўйлови) — электромагнит тўлқинларини фазога тарқатувчи (узатувчи Антенна) ёки қабул қилувчи (қабул қилувчи Антенна) қурилма. Ҳар қандай узатувчи Антеннани қабул қилувчи Антенна ўрнида ёки, аксинча, қабул қилувчи Антеннани узатувчи Антенна ўрнида ишлатиш мумкин, чунки уларнинг ҳамма электр хусусиятлари бир хил. Узатувчи Антенна узатгич мослама энергиясини электромагнит тўлқинлари энергиясига, қабул қилувчи Антенна электромагнит тўлқинлари энергиясини юқори частотали ток энергиясига айлантиради. Бундан ташқари, узатувчи Антенна энергияни муайян текислик ва йўналишда тарқатиш хусусиятига, қабул қилувчи Антенна турли йўналишдан келувчи тўлқинларни саралаш хусусиятига эга бўлади. Қабул қилувчи Антеннанинг бу хусусияти йўналиш бўйича танлаш дейилади. Антеннанинг ишлаш тарзи очиқтебраниш контурининг электромагнит тўлқинларини тарқатишига асосланган.

Частоталар диапазонига қараб Антенналар узун, ўрта, қисқа ва ультрақисқа тўлқин А. ларига бўлинади. Антенна ларнинг тузилиши ва шакли уларнинг қандай мақсад учун мўлжалланганлигига боғлиқ. Узун ва ўрта тўлқин Антенна ларининг асоси етарлича узун (ва баланд), тик ўрнатилган ўтказгичдан иборат. Паст частоталар диапазони учун мўлжалланган Антенналар симлардан ясалган мураккаб мослама (1-расм), юксак ва ультраюксак частоталар диапазони учун мўлжалланган Антенналар линза ва карнай шаклидаги мосламадир. Вазифасига кўра, Антенналар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: а) радиоэшитириш ст-ялари Ахи; б) радиоалоқа ст-яси Ахи; в) телевизион Антенна лар; г) радиолокация ва радиотелемеханика А. лари; д) радиоастрономия Ахи. Бу А. ларнинг тузилиши бир-биридан фарқ қилишига қарамай, барчасида симметрик ёки симметрикмас вибратор бўлади. Симметрик вибратор ўзаро тенг иккита ўтказгич бўлиб, уларнинг бир учига ўтказгич ёки приёмникдан келадиган фидер линияси уланади. Ўтказгичнинг узунлиги узатилаётган радиотўлқинлар узунлигининг ярмига (ўлчам ярим тўлқин узунлигига) тенг бўлган вибраторлар Антенна техникасида куп ишлатилади. Симметрикмас вибратор фақат битта ўтказгичдан иборат. Шунинг учун фидер линиясининг иккинчи учи ерга уланиши керак. Кўрсаткичлари: йўналганлик диаграммаси, кучайтириш коэффициенти, тарқатилган тўлқинларнинг қутб текислиги, ф. и. к., таъсир баландлиги ва ҳ. к. Тузилишига кўра, Антенналар горизонтал, вертикал, магнитли, қия, ромбсимон, параболик, ди-электрикли ва ҳ. к. хилларга бўлинади. Олисдаги ст-ялардан сигналларни қабул қилишда ва узатишда горизонтал ҳамда вертикал А. дан, кичик («чўнтак») ва кўтариб юриладиган радиоприёмникларда сигналларни қабул қилишда магнитли Антеннадан (3-расм) фойдаланилади. Магнитли Антенна радиотўлқинларнинг магнитли ташкил этувчиларини яхши сезади. Бундай Антенна магнит материал (феррит) дан ясалган стержендан иборат бўлиб, унга приёмник тебраниш контурининг индуктивлик ғалтаги ўрнатилган. Ультра қисқа тўлқинларда анча мураккаб йўналтирилган Антеннадан фойдаланилади. Улар металл стерженларга симметрик маҳкамланиб ботиқ кўзгулар кўринишида ясалади. Қисқа тўлқин тарқатувчи ва кдбул қилувчи энг содда Антенна ўлчами ярим тулкин узунлигига тенг симметрик вибратордир. Вибратор энергияни асосан горизонтга нисбатан бирор бурчак остида ўтувчи текисликда тарқатади (вибратор ўз ўқи ва ер сирти бўйлаб энергия тарқатмайди), вибраторнинг йўналганлиги жуда кам. Вибраторнинг йўналганлигини орттириш учун кўп қаватли синфаз ва ромбсимон Алар ясалади. Кўп қаватли синфаз Антенна горизонтал жойлашган, икки бўлагининг ўлчами ярим тўлқин узунлигига тенг вибраторлардир. Улардан битгаси тарқатгич, иккинчиси қайтаргич ҳисобланади. Қайтаргич вибратор тўлқинни бир томонлама тарқатади. Ромбсимон А симдан ясалган ва кенг тўлқин диапазонида ишлайди.

Антенналар метр, дециметр, сантиметрли тўлқинлар А. сига бўлинади, мас, шлейф антенна ва директорли Антенналар (4-расм). Шлейф Антенна учлари туташтирилган, параллел жойлашган, ўлчами ярим тўлқин узунлигига тенг 2 та вибратордан тузилган. Директорли Антенна эса горизонтал текисликда жойлашган фаол (актив) ва суст (пассив) вибраторлардир. Ўлчами ярим тўлқин узунлигига тенг вибратор ёки шлейф Антенна фаол таркатгич вазифасини бажаради. Удиаметри етарлича катта, яхлит ёки найсимон цилиндрик ўтказгичдан ясалади. Суcт вибраторлар (олд томонда — директор, ор-қада — рефлекторлар) нинг бўлиши Антеннанинг йўналганлигини оширади. У тор полосалидир. Оптик турдаги Антенналар — кўзгу ва линзалар сантиметрли тўлқинлар А. ларига киради. Кўзгу металлдан, линза диэлектрикдан ясалади. Улар қайтаргич (прожекторларнинг кўзгуси каби) вазифасини бажаради ва сферик (цилиндрик) тўлқинга айлантиради. Бундай Антенналар радиолокация, радиоастрономия ва радиорелей алоқада кенг ишлатилади (қ. Радиолокация).

Радиорелейли алоқада, космик радиоалоқада, радиоастрономия ва б. соҳаларда ўта юқори частотали параболик антенна кенг тарқалган. У парабола шаклидаги металл кўзгу ва таркатгичдан иборат (қ. Алоқа). Тарқатгич сифатида кучеиз йўналтирилган Антенна (карнайлар, кичик рефлекторли вибраторлар, спираллар ва б.) ишлатилади.

Энергияни бирор фазовий бурчакка тўплаб тарқатиш хусусияти Антеннанинг йўналганлиги дейилади. У йўналиш диаграммаси (Й. д.)да ифодаланади. Й. д. нинг ф. и. к. кўпайтмаси Антеннанинг кучайтириш коэффициенти дейилади. Радиоэшиттириш ва телевидениени Антенна ларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Улар имкони борича баланд қурилади. Ўзбекистон, Россия, Франция, Англия ва б. мамлакатларда энг баланд телеантенналар бор. Мас, Москвадаги Останкино телеминорасининг бал. 533,3 м, Тошкентдаги телеминоранинг бал. 375 м.

Loading...