АНТЕННАЛАР — ўргимчаксимонлардан бошқа ҳамма бўғимоёқлилар бошидаги бир жуфт мўйловлар. Қисқичбақасимонларда кўпинча сезги органи, шохдор мўйловлиларда ҳаракатланиш вазифасини бажаради. Антенналар ҳашаротларда жуда хилма-хил (қилсимон, тароқсимон, елпиғичсимон, пластинкасимон ва б.) бўлиб, ҳид билиш, туйғу, таъм билиш, эшитиш, ҳарорат, намликни сезиш ва б. вазифани бажаради.