АНТИБИОТИКЛАР

АНТИБИОТИКЛАР (анти… ва юн. bios — ҳаёт) — баъзи микроорганизмлар (замбуруғлар, бактериялар), ҳайвон тўқималари ва айрим юксак ўсимликлар ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўладиган ва турли хил микробларнинг ўсиши ҳамда ривожланишини тўхтатадиган органик моддалар. Антибиотиклар терминини Америка олими 3. Ваксман микробларда ҳосил бўлиб, бошқа микробларга қарши таъсир этадиган моддаларга нисбатан таклиф этган. Антибиотиклар касаллантирувчи (патоген) микроблардаги моддалар алмашинувини бузиб, уларни ўлдиради ёки ўсишини тўхтатади. Антибиотиклар турли микробларга турлича таъсир этади. Мас, бир антибиотик маълум бир микробга кучли таъсир этгани ҳолда, бошқа микробга кучсиз таъсир қилади ёки бутунлай таъсир қилмайди; А. нинг кўпчилиги фақат микробларни эмас, балки одам, ҳайвон ва ўсимлик организмини (тўқима ва ҳужайраларини) ҳам емиради. Шунинг учун тиббиёт, ветеринария ва ўсимликшуносликда унинг фақат зарарли микробларни ўлдирадиган, аммо одам, ҳайвон ва ўсимлик организмини емирмайдиган турларигина ишлатилади. Биринчи антибиотик препарат (тиротрицин)ни 1939 й. да Дюбо тупроқда яшовчи Bacillus brevis номли бактериядан одди. 1941 й. да инглиз олими X. Флори билан Антибиотиклар Флеминг моғор замбуруғи (Penicilium пошит)нинг бульон фильтратидан пенициллин, Г. Ф. Гаузе ва М. Г. Бражникова 1942 й. да тупроқ бактерияларидан грамицидин, 3. А. Ваксман 1944 й. да Streptomyces griseus номли замбуруғдан стрептомицин олишга муяссар бўлди. Ҳозиргача Антибиотикларнинг 2000 дан ортиқ тури аниқланди ва бу иш давом эттирилмоқда. Амалиётда фақат 10 — 20 таси (пенициллин, стрептомицин, окситетрациклин, цефалоридин, эритромицин, левомицетин ва б.) кўлланилмоқда. Антибиотиклар турли микроорганизмларга бир қадар ўзига хос таъсир кўрсатади. Mac, пенициллин граммусбат микроорганизмларга, стрептомицин эса, аксинча, грамманфий микроорганизмларга кучлироқ таъсир этади. Таъсир доираси кенг Антибиотиклар, мас, тетрациклинлар бир қанча бактерияларга қарши таъсир қилади. Пенициллиннинг таъсири микроб ҳужайраси деворининг синтезини тормоз қилишга боғлиқ эканлиги маълум. Бошка бир кагор А. микроб ҳужайрасида оқсиллар ва нуклеин кислоталар биосинтезининг махсус босқичларига аралашади. Антибиотиклар стафилококк ва стрептококклар пайдо қиладиган септик касалликлар, зотилжам, ич терлама, тошмали терлама, вабо, сил каби турли юкумли касалликларни даволаш ва оддини олиш учун кучли воситадир. Улар айниқса нафас йўллари, меъда, ичак, сийдик йўли ва жинсий аъзолар касалликларини даволашда яхши наф беради. Баъзи Антибиотиклар парранда, чўчқа ва бузоқлар ўсишини тезлатиш, овқатнинг ўзлаштирилишини орттириш мақсадида уларнинг асосий овқатига қўшимча қилиб берилади. Антибиотиклар ҳужайрага танлаб тормозловчи таъсир кўрсатганидан биокимёвий жараёнларнинг айрим босқичларини, ҳужайра ўсишини таъминлайдиган ДНК, РНК, оқсиллар ва ҳужайра девори синтези ҳамда функцияси орасидаги муносабатларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Улардан озиқ-овқат саноатида (консервалаш) ҳам кенг фойдаланилади.

Қишлоқ хўжалигида — ўсимликларни замбуруғли ва бактериал касалликлардан ҳимоя қилиш учун ишлатилади (қ. Микробиологик ҳимоя усули). Касаллик қўзғатувчиларга таъсир қилиш тарзига қараб Антибиотиклар бевосита таъсир этувчи Антибиотиклар ; касаллик қўзғатувчилар ажратган токсинларни нейтралловчи Антибиотиклар ; хўжайин ўсимликка таъсир этувчи Антибиотиклар ; ўсимлик танасида юқори фаол моддаларга айланадиган ва ўсимликларнинг касалликларга чидамлилигини оширадиган (билвосита таъсирга эга) Антибиотикларга бўлинади. Стрептомицин, террамицин, дигидрострептомицин, гризеофульвин (гризовин), анизо-мицин, омфотерпцин, филицин ва б. са-марали Антибиотикларга киради. Триходермин ғўзанинг вертициллёз вилти ва қ. х. экинларининг касалликлари: ҳимояланган тупроқца бодринг, помидор илдиз чириши, картошка ризоктониози, буғдой гельминтоспориози, маккажўхори қоракуяси ва б. қарши курашда ишлатилади. Триходерманинг Тошкент штамми асосида триходермин олиш технология си ишлаб чиқилган. Адан дустлар билан упалаш ва кўчат материаллари (кўчат, қаламча, туганак, уруғ)ни эритмаларда ҳўллаш б-н фойдаланилади. Антибиотиклар ўсимлик танасига осон ўтади ва тарқалади, кучсиз (0,1 — 0,01 — 0,001 ва ундан кам) концентрацияларда таъсир этади. Антибиотиклар пуркаб ишлатилганда баргларга сўрилишини кучайтириш мақсадида эритмага глицерин, сорбитон, диэтиленгликоль қўшилади.

Ад.: Антибиотики и антибиоз в сельском хозяйстве, М., 1981.

Ўзув Зокиров, Абдураҳим Ҳакимов.

Prev Article

АНТЕКЛИЗА