АНТИДЕТОНАТОРЛАР

АНТИДЕТОНАТОРЛАР — мотор ёнилғиларига уларнинг детонацияга қарши тургунлигини ошириш учун оз миқдорда (1% гача) қўшиладиган кимёвий бирикмалар. Энг самарали Антидетонаторларга қўрғошин тетраэтил РЬ (С2Н5)4, кўрғошин тетра-метил РЬ (СН3)4, марганец метилцик-лопентадиенилтрикарбонил СН3С5Н4Мп(СО)3, темир пентакарбонил (FeCO)5 ва б. киради. Булардан қурғошин тетраэтил кенг қўлланилади, чунки бошқа Антидетонаторлар ишлатилганда карбюратор двигателларининг ёниш камераси деворларида кўп миқдорда қаттиқ қурумлар ҳосил бўлиб, унинг ишлашига салбий таъсир этади. Бу А. таркибига «қўрғошинни бириктириб олувчилар» (этилбромид, дибромэтан, дибромпропан) қўшилади. Улар қўрғошин билан учувчан бирикмалар ҳосил қилиб ёниш камерасидан осон чиқиб кетади. Таркибида қўрғошин тетраэтил бўлган мотор ёнилғилар этилланган мотор ёнилғилар деб аталади. Улар ўта заҳарли бўлганлиги учун ишлатаётганда жуда эҳтиёт бўлиш керак.