АНТИДУНЁ

АНТИДУНЁ — антимоддалар таркиб топган гипотетик объект. Антимодда ва Антидунёнинг бўлиши тўғрисидаги гипотеза 1933 й. да П. Дироктомонидан айтилган. Бироқ уларнинг борлиги кузатишларда тасдикланмаган ва инкор этилмаган. Мас, юлдуз нейтрино, антиюлдуз эса антинейтрино сочиши керак; демак, уларни нейтрино телескопи ажратиши мумкин. Бироқ нейтрино телескопининг сезгирлиги паст бўлгани учун улар ҳали қайд қилинмаган (1997).