АНТИФРИЗЛАР (анти… ва инг. freeze – музлатиш) — анча паст ( — 75° дан 0° гача) т-рада музламайдиган суюкликлар; 0° т-радан паст т-рада ишлайдиган инки ёнув двигатели ва б. турли қурилмаларнинг совитиш тизимларида ишлатилади.
Иссиқлик ҳажми, иссиқлик ўтказувчанлиги, қайнаш ва алангаланиш т-раси юқори; паст т-рада қовушоклиги кам. А. совитиш тизими деталларини занглатмаслиги, шланглар ва қистирмалар матери-алларини емирмаслиги керак. Шунинг учун Антифризлар этиленгликоль, глицерин, баъзи спиртларнинг сувдаги эритмаси ва б. органик бирикмалардан тайёрланади. Кўпроқ этиленгликолнинг сувдаги эритмаси ишлатилади. Унинг музлаш т-раси — 65° гача.