АНТИГОРМОНЛАР

АНТИГОРМОНЛАР (анти… ва юн. hormon — қитиқлайман, тебратаман) — организмга оқсил табиатли гормонлар (мас, гипофизнинг оқсил гормонлари) узоқ, муддат киритилганда ишланиб чиқадиган ўзига хос моддалар. Уларнинг ҳосил бўлиши ёт оқсиллар киритишга жавобан рўй берувчи иммунологик реакциядир. Антигормонлар организмни ҳимоя қилиб туради.