АНТИГУА, Антигуа-Гуатемала — Гватемаладаги шаҳар, Агуа ва Фуэго вулканлари этагида, 1500 м баландликда. Сакатепекес департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 30 мингга яқин киши (1990). Муҳим қ. х. районининг (шакаркамиш, донли экинлар) савдо маркази. Ун-т (18-а. дан) бор. Шаҳарга 1542 — 43 й. ларда асос солинган. 16 — 18-а. ларда Гватемаланинг пойтахти ва Марказий Американинг энг муҳим маданият маркази бўлган. 1773 й. да зилзиладан вайрон бўлган. Антигуа — шаҳар музей. 17 — 18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.