АНТИКЛИНАЛЬ

АНТИКЛИНАЛЬ (анти… ва klino — оғдираман) — қавариқ томони юқорига қараган бурмаланган тоғ жинси қатлами. Антиклинальнинг қавариқ ери Антиклиналь маркази, ён томонлари қанотлари деб аталади. Марказида қад. жинслар, қанотларида эса ёшроқ жинслар бўлади. Антиклиналь бурмалар ён қанотларининг ва ундаги ўқ текислигининг ётишига қараб, тўғри, қийшиқ, оғма, ётиқ Антиклиналь бурмаларга бўлинади. Бурма ўқ чизиғи ёйга ўхшаб қайрилган бўлса брахиантиклиналь дейилади. Антиклинальлар катта ёки кичик бўлиши мумкин. Катта Антиклиналь бурмалар бир қанча кичик А. ва синклиналлардан иборат бўлади. Ўзбекистондаги ҳамма тоғлар (Шим. Нурота, Туркистон, Зарафшон, Чатқол тизмалари) А. бурмаларга киради. Металл рудаларининг кўп қисми, нефть ва газ конлари ана шу А. тизмаларда бўлади.

Loading...