АНТИКЛИНОРИЙ (анти… ва юн. klino — оғдираман ва orpos — тоғ) — Ер пўсти геосинклиналь областининг узоқ вақт кўтарилиши натижасида вужудга келадиган йирик (бир неча ўн км ва юз км га чўзилган) ва мураккаб антиклиналь шаклдаги бурма. Антиклинорий қанот бурмаларида пайдо бўлган бир неча катор майда бурмалар баъзан силжималар бўлганлиги туфайли мураккаблашади. Кўпинча, Антиклинорийнинг марказий (устки) қисмида интрузив жинслар бўлади. Чатқол тизмаси А. га мисол бўла олади.