Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

АНТИЛИВАН

АНТИЛИВАНСурия билан Ливандаги тоғлар. Уз. қарийб 100 км, бал. 2814 м гача (Аш-Шайх тоғи). Ер юзаси платодан иборат, ғарбий томони тик, шарқий томони зинапояга ўхшаб пасайиб боради. Оҳактош ва қумтошдан иборат. Шарқида чала чўл ўсимликлари, ғарбий тоғ ён бағри ва водийларда доим яшил дуб ўсади. Антиливандан Дамашқ — Бай-рут автомобиль йўли ва т. й. ўтган.