АНТИМОНИДЛАР

АНТИМОНИДЛАРсурма элементининг металлар билан ҳосил қилган бирикмалари. Эриш т-ралари нисбатан юқори бўлган қаттиқ моддалар. Водород антимонид (стибин) ниҳоятда заҳарли газ. Металл Антимонидлар уз хоссалари б-н нитридларга ўхшайди. Даврий системанинг биринчи, иккинчи ва қисман учинчи гуруҳларидаги асосий гуруҳ элементларнинг Антимонидлар ида сурма уч валентли бўлади. Қўшимча гуруҳ металларининг Антимонидлар ида сурманинг валентлиги учдан ортиқ ёки кам бўлиши мумкин. Алюминий, галлий ва индий металларининг Антимонидлари яримўтказгич хоссасига эга. Баъзи металларнинг Антимонидлари юмшоқ материалларнинг қаттиқлик ва мўртлигини ошириш мақсадида саноатда қўлланилади.