АНТИПИРЕНЛАР

АНТИПИРЕНЛАР (анти… ва юн. руг – олов) — ёғоч, мато ва б. органик материалларни ўз-ўзидан ёниб кетишдан ҳимоя қилиш мақсадида уларга шимдириладиган модда ёки аралашмалар. Антипиренлар таъсир хусусиятларига қараб қуйидаги хилларга бўлинади:

1) қуйи т-раларда зич суюқ парда ҳосил қилиб материалнинг ёниши учун зарур бўлган кислород йўлини тўсувчи Антипиренлар ; 2) қиздирилганда материалнинг ўзўзидан ёниш жараёнини сусайтирувчи Антипиренлар ;

3) парчаланиб, кўп миқдордаги иссиқликни ютувчи ва ёнмайдиган газлар ҳосил қилувчи Антипиренлар ;

4) газ ҳолидаги ва конденсирланган фазаларда оксидланишни сусайтирувчи Антипиренлар ;

5) реакция йўналишини кул ва қурумсифат маҳсулотлар ҳосил бўлиш тарафига ўзгартирувчи Антипиренлар Аммоний фосфатлари (диаммоний фосфат, моноаммоний фосфат, моно – ва диаммоний фосфат аралашмалари), аммоний сульфат, бура ва борат кислота каби А кенг таркалган. Амалиётда юқорида келтирилган Антипиренлар қаторида эндигина бошланган алангадан ҳимоя қилувчи моддалар: ДСК-П (диаммоний фосфат, аммоний сульфат ва керосинли контакт), ППЛ — поташ ва керосинли контакт асосидаги суюкликлар, ФАМ — мочевинаформальдегид смола кўшилган фурфуролацетон аралашма асосидаги бўёқ, ПХВО — перхлорвинил смола асосидаги, МХС — хлорпарафин ва б. компонентлар асосидаги мойсимон; суперфосфат — охак — лой ва б. асосидаги сурков мойлари ҳам ишлатилади.

Loading...