АНТИПОДЛАР

АНТИПОДЛАР (анти… ва лот. podes – оёқ) — 1. Ер куррасининг бир-бирига тамомила қарама-қарши нуқталарида яшайдиган жониворлар. 2. Уруғли ўсимликларнинг муртак халтачасида жинсий аппаратнинг қарама-қарши томонида жойлашган ҳужайралар. 3. (Кўчма маънода) қарашлари ёки мижозлари қарама-қарши бўлган, бир-биридан тубдан фарқ қиладиган кишилар.