АНТИТАВР — Туркиядаги тоғлар. Тавр тоғларининг марказий қисми. Иккита параллел тизма — Тахтали (Бойдоғ тоғи, 3054 м) ва Бинбоға (Бинбоға тоги, 2830 м) тизмаларидан иборат. Асосан чўкинди жинслардан таркиб топган. Уз. 200 км га яқин. Шим.-шарқида Узун Яйла ясситоқлигига туташган. Шим. қуруқдашт, жан. субтропик ўрмон ва бутазорлардан иборат.