АНТОЛОГИЯ (юн. anthos — гул ва lego — тераман) — бир гуруҳ муаллифларнинг танлаб олинган асарлари (мусиқий, фалсафий, адабий) тўплами. Антология қадим замонларда Шарқ ва Юнонистонда маълум бўлган. Антологияга киритилган асарлар бирор шоир ёки халқнинг бадиий ижоди ҳақида маълумот беради, унинг ғоявий-бадиий қимматини кўрсатади.