АНТОНИЙ

АНТОНИЙ Марк (Marcus Antonius) (мил. ав. 83 — 30) — Рим сиёсий арбоби ва саркардаси. Антоний 58 й. да Фаластин ва Мисрга қарши юришда шуҳрат қозонди. 54 й. да Цезарь билан бирга Галлия урушида иштирок этди. Республикачилар тормор қилингандан кейин (42) Антоний шарқий вилоятларга ҳоким қилиб тайинланди. У ерда Миср маликаси Клеопатрага уйланди. Шарқдаги кўпгина ерларни эгаллаб, Клеопатранинг болаларига ҳамма вилоятларни тақсимлаб берди. Антонийнинг бу ишларидан норози бўлган сенат унга қарши уруш эълон қилди. 30 й. да Акций бурни ёнида бўлган жангда у Октавиан Августдан енгилди. Мисрга қочиб, у ерда ўзини ўлдирди.