АНТОЦИАНИНЛАР

АНТОЦИАНИНЛАР — кислородли рангдор гетероциклик бирикмалар (антоцианидинлар)нинг гликозидлари. Антоцианинлар ўсимликлар танаси, гули ва мевасига ҳар хил ранг бериб туради. Ўсимлик ранги фақат Антоцианинларга эмас, балки ўсимлик ҳужайраларидаги суюклик миқдорига ҳамда Антоцианинларнинг қандай металл билан бирикканлигига ҳам боғлиқ. Mac, А. нинг темир билан ҳосил қилган бирикмаси қизил, молибден билан кўк ва пушти, никель ёки мис билан эса оқ бўлади. Антоцианинлар кислоталар билан қўшиб қайнатилганда (ёки ферментлар таъсирида) шакарга ва антоцианидинларга ажралади. Антоцианинларнинг шакар қисми, кўпинча, глюкоза, рамноза, галактоза бўлиши мумкин.