АНТРАЦЕН МОЙИ

АНТРАЦЕН МОЙИтошкўмир смоласининг 270 — 360° да қайнайдиган фракцияси, сувдан оғир, яшил суюқлик. Унинг 20 — 30% ни антрацен ташкил этади. Антрацен мойида синтетик бўёқлар олиш учун керакли бўлган фенантрен, флуорен, карбазол, акридин ва б. моддалар ҳам учрайди.