АНТРАЦЕН

АНТРАЦЕН, — конденсирланган учта бензол ядросидан иборат ароматик углеводород. Мол. м. 178,24. Рангсиз кристалл, эритма ва суюқликда сақланиб қолувчи бинафша рангда флуоресценцияланади (товланади). Суюқланиш т-раси 216°, қайнаш т-раси 342°. А. тошкўмир смоласи таркибида 0,3 — 0,5% бўлади ва шу смолани ҳайдаш жараёнида 270 — 360° да ажралиб чиқадиган антрацен мойидан олинади. Антрацен биринчи марта 1832 й. да тошкўмир смоласи таркибида топилган. Антрацен оксидланса антрахинон бўёқлар олиш учун ишлатиладиган муҳим оралиқ маҳсулотантрахинон ҳосил бўлади. Ароматик углеводородларга хос реакцияларга киришади: галогенлаш, нитроланиш, сульфидланиш ва б.