АНТРАЦИТ

АНТРАЦИТ (юн. anthrakitis — кумир тури) — кучли метаморфлашган қазилма кўмир. Тошкўмирлар жумласига киради. Қора, ялтироқ, баъзан кулранг ва сарғиш тусда товланади. Минералогик шкала бўйича қаттиқлиги 2,0 — 2,5, органик масса зичлиги 1500 — 1700 кг/ м3; органик массанинг ёниш иссиқлиги 33,9 – 34,8 Мж/кг (8100 – 8350 ккалҒкг); аналитик намлиги 1 — 3%, ёнувчи массада 9% учувчан модда, 97 фоизгача углерод, 3 фоизгача водород бор. Дунёдаги кўмир захирасининг 3 фоизини ташкил этади. Асосан Донбасс (Украина), Кузбасс (Россия) да, АҚШ, Хитойда қазиб чиқарилади. Антрацит ўзидан электр токини яхши ўтказганлиги учун ундан электродлар тайёрланади. Антрацит асосан юқори даражали ёқилғи сифатида металлургияда ишлатилади.