АНТРЕСОЛЬ

АНТРЕСОЛЬ (франц. entresol) — 1) юқори ва паст қават қилиб иккига бўлинган баланд хонанинг устки қисми, юқоридаги ярим қавати;

2) 18-а. охири ва 19-а. биринчи ярмида қурилган чорбоғ ва данғиллама уй хоналаридаги махсус ярим қават;

3) жойни кенгайтириш мақсадида магазинлар ва хонадонларда шип остига қуриладиган токча, махсус жой, болохона.

Loading...