АНУРАДҲАПУРА

АНУРАДҲАПУРА — Шриланка шим. даги шаҳар. Аҳолиси 40 минг киши чамасида. Қ. х. маҳсулотлари қайта ишланади, ҳунармандчилик (ёғоч ўймакорлиги) ривожланган. Туризм маркази, буддистлар зиёратгоҳ жойи. Қадимги Анурадҳапура (мил. ав. 5-а. дан 11-а. гача) илк Сингал давлатининг пойтахти бўлган. Меъморий қўриқхона, мил. ав. 3—1-а. ларда қурилган будда ибодатхонаси ва монастирларининг қоддиқлари, Будданинг тош ҳайкаллари (5-а.), Исурумуния ғор монастири (5—8а. лар), сарой ва б. сақланган.

Loading...