АНВОЙИ ГУЛЛАР

АНВОЙИ ГУЛЛАР — хонадонлар ҳовли-боғларида, парк ва хиёбонларда гулининг кўрки учун экиладиган хушманзара бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар ва буталар. Ўзбекистонда Аг. дан лола, сирень, гулсафсар, пион, атиргул, гладиолус, қўқонгул, хризантема, картошкагул кўп тарқалган бўлиб, улар бирин-кетин бир-икки ой муддат билан апр. нинг бошидан то нояб. ўрталаригача гуллайди. Гулларнинг кўркамлиги ва хушбўй ҳиди инсонга катта эстетик завқ бағишлайди (яна қ. Гулчилик).

Next Article

АНГКОР