АПАРТ

АПАРТ (франц. aparte — бир томонгa) — гўё саҳнадагилар эшитмайди, деб фараз қилиниб айтиладиган монолог ва луқмалар. Апарт усули драматургияда мил. ав. ҳам қўлланилган. Қатнашувчининг фикри, ҳис-туйғулари ва режаларини изоҳлаш учун ишлатилган. Апартлар 19-а. да кенг қўлланилган. Ўзбек театрида ҳам қўлланиб келинади (мас, Уйғун, «Парвона»).

Loading...