АПАТИТ

АПАТИТ (юн. apatao — алдайман) — фосфатлар синфига мансуб минерал. Таркибида Р2О5 нинг миқдори 42%. Аралашмалари: СО2, Мп, камёб ф элементлари, U, Sr ва б. Оқ, зангори, сариқ, бинафша ранг ва б. рангдаги кристалл ва донадор агрегатлар. Қаттиқлиги 5. С. ог. 3,2. Кимёвий таркибига қараб Апатит фторапатит, гидроксилапатит ва хлорапатитга бўлинади. Апатит магматик, гидротермаль, пневматолит йўл билан ҳосил бўлади. Баъзан Апатит кварц ертомирларида ва кристалли сланецларда ҳам учрайди. Чўкинди жинсларда Апатит гуруҳига кирадиган минераллар фосфоритлар ва қазилма суяклар шаклида учрайди. Апатит ўғит, фосфор кислота ва унинг тузларини олишда хом ашё; қора ва рангли металлургияда ҳамда керамика ва хира ойна и. ч. да қўлланилади. Камёб ер элементлари қўшилган синтетик Апатит оптикада қўлланилади. Ўзбекистондаги фосфоритларнинг асосий қисми Апатит дир.

Loading...