АПИА

АПИА — Самоанинг пойтахти. Аҳолиси 35 минг киши (1998), асосан европаликлар. Тинч океандаги Уполу о. нинг шимолида, Апиа тоғининг ён бағрида (денгиз сатҳидан 396 м баландликда). Қ. х. маҳсулотлари, ёғочни қайта ишловчи ва озиқ-овқат саноатининг унча катта булмаган корхоналари мавжуд. Апиа орқали четга копра, банан, какао чиқарилади. Халқаро аэропорт бор. Йирик денгиз порти. Апиа 19-а. охирида ташкил топган.

Loading...