АПЛАНАТ

АПЛАНАТ (юн. anlanetos — хатосиз, оғишмайдиган) — симметрик жойлашган иккита бир хил ахроматик линзадан (қ. Ахромат) иборат фотообъектив. Апланат линзаларининг тузилиши ва таркиби тасвирнинг сферик ва хроматик абберация натижасида бузилиб чиқишига йўл қўймайди, аммо астигматизм ҳодисасини бартараф қила олмайди.

Prev Article

АПЕЙРОН

Next Article

АПОПЛЕКСИЯ