АПНОЭ

АПНОЭ (юн. apnoia — нафаснинг тўхташи) — қонда карбонат ангидрид газининг миқдори камайиб кетиши натижасида нафаснинг вақтинча тўхтаб қолиши. Баъзан тери рецепторларини кучли таъсирлаганда (мас, бирдан совуқ сувга тушилганда) ҳам Апноэ рўй беради. Янги туғилган болада Апноэ 10 минутча давом этади, чунки унинг қонида кислород миқдори катта ёшдаги одамлар қонидагига нисбатан кўпроқ бўлади.

Loading...