АПОФЕМА

АПОФЕМА (юн. apotithemi — бир томонга қўяман) — 1) мунтазам кўпбурчак А. си — мунтазам кўпбурчак марказидан бирор томонига туширилган перпендикуляр чизиқ узунлиги;

2) мунтазам пирамида А. си — мунтазам пирамида ён учбурчагининг баландлиги;

3) мунтазам кесик пирамида Апофемаси — мунтазам кесик пирамиданинг ён ёғи бўлмиш трапеция баландлигининг узунлиги.

Prev Article

АПОПЛЕКСИЯ

Next Article

АППЕНДИЦИТ