АПОГАМИЯ

АПОГАМИЯ (апо… ва юн. gamos — қўшиламан) — гаметофитнинг уруғланмаган ҳужайрасидан ўсимлик ҳосил бўлиши. Баъзи гулли ўсимликлар ва қирққулоқларда учрайди.