АПОЛЛОН

АПОЛЛОН — юнон мифологияси ва динида олимп худоси, Зевс ва Летонинг ўғли, шифо бахш этувчи, соҳибкаромат ва санъат ҳомийси. Аполлонга сигиниш Кичик Осиёда бошланиб, мил. ав. 2-минг йилликда Юнонистонга, у ердан Римга тарқалган. Дастлаб чўпонлар ҳомийси, олмазорлар худоси деб танилган. Уни шеърият ва мусиқа ҳомийси сифатида ҳам эъзозлашган. Қад. юнон санъатида Аполлон қўлида ўқ-ёй ёки мусиқа асбоби ушлаган ёш йигит қиёфасида тасвирланган.

Loading...