АПОРИЯ

АПОРИЯ (юн. aporia — қийинчилик) — формал мантиқца муҳокамалардаги зиддият туфайли ҳал этиб бўлмайдиган ёки ҳал этилиши мушкул бўлган ҳолат, мантиқий қийинчилик. Юнон файласуфлари мушкул мантиқий муаммоларни Апория деб атаганлар. Апория юнон фалсафасида диалектик тенденциялар бўлганлигидан далолат беради (яна қ. Антиномия).