АППЕНДИКС

АППЕНДИКС (лот. appendix – ўсимта) — кўричакнинг пастки қисмида жойлашган чувалчангсимон ўсимта. У кўричакнинг эмбрионал ривожланишида ўсмай қолган қисмидан пайдо бўлган. Уз. ўртача 5 — 7 см, баъзан 18 — 20 см гача, диаметри 3 — 7 мм бўлади. Ўсимта одатда осилган ҳолатда туради, узун бўлса, чаноқ бўшлиғигача боради. Баъзида кўричакнинг орқа томонида жойлашиб, ўнг буйракка тегиб туради. Аппендикснинг яллигланиши аппендицит деб аталади.

Prev Article

АПОФЕРМЕНТ

Next Article

АР