АҚАЕВ

АҚАЕВ Асқар (1944.10.10, Қирғизистон Республикасининг Кемин тумани) — Қирғизистон давлат ва сиёсат арбоби. Қирғизистон ФА акад. (1987), техника фанлари д-ри (1981), проф. (1983). Меҳнат фаолиятини 1961 й. «Фрунземаш» з-дида чилангарликдан бошлаган. Ленинград аниқ механика ва оптика ин-тини тугатиб (1968), шу интда аввал лаборант, сўнг аспирант. 197273 й. ларда Фрунзе политехника ин-тида ассистент, катта ўқитувчи, Ленинград аниқ механика ва оптика ин-тида докторант. 1976 й. дан Фрунзе политехника ин-тида катта ўқитувчи, кафедра мудири. 1986 — 87 й. ларда Қирғизистон КП МК фан ва ўқув юртлари бўлими мудири, 1987 й. дан Қирғизистон ФА вице-президенти, 1989 й. дан президента. 1990 й. 27 окт. дан Қирғизистон Республикаси Президенти. Бир неча марта расмий ташриф б-н ЎзРда бўлган. Физик оптика ва голография бўйича илмий асарлар муаллифи. Бир қанча ун-тлар, жумладан ЎзМУнинг фахрий д-ри (1996).

Prev Article

АЮДОҒ

Next Article

АҚЧА