АҚЛ

АҚЛ — инсон миясининг дунёни акс эттириш ва шахснинг воқеликка бўлган муносабатларини бошқариб турадиган фаолияти. Ақл объектив дунё нарса-ҳодисаларининг муҳим қонуний алоқа-муносабатларини акс эттириш ва шу тариқа воқеликни ижодий ўзгартириш имконини беради. Фикрнинг теранлиги, танқидийлиги, уйғунлиги, кенглиги ва тезлиги Ақлнинг энг муғим сифатлари ҳисобланади. Ақл яшаш шароити таъсирида, фаолият ва айниқса таълим-тарбия жараёнида ривожланади. Бир неча фалсафий оқимларда Ақл олий ибтидо ва моҳият (панлогизм), инсонларнинг билиши ва хулқи асоси (рационализм) деб тушунилади. Маьрифат-парварлик даврида Ақлга сиғиниш кучайган (яна қ. Логос, Нус, Тафаккур).

Loading...