АҚШДА ФУҚАРОЛАР УРУШИ

АҚШДА ФУҚАРОЛАР УРУШИ (1861—65) — 19 – а. ўрталарида буржуазия ҳукмрон бўлган Шим. даги штатлар б-н қулдорлик ҳукмрон бўлган Жандаги штатлар ўртасидаги кураш. Жан. штатлардаги қулдорлик АҚШда саноатнинг ўсишига тўсқинлик қиларди. Жан. даги қулдорлик штатлари қулчиликни сақлаб қолиш ҳамда уни бутун мамлакатга ёйиш мақсадида исён кўтарганлар (1861 й. апр.). Бу уруш икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичи (1861—62)да Жан. штатлар устун келди. Чунки президент А. Линкольн урушни қатъият б-н олиб бормади. Шим. штатларни юксалиб бораётганидан чўчиган Англия ва Франция қулдорлик штатларини қўллаб-қувватлади. Урушнинг иккинчи босқичида (1863 — 65) Шим. штатлар ғалаба қозонди. Унда кенг халқ оммаси иштирок этди. Инқилобий-демократик ҳаракатларнинг кучайиши натижасида Линкольн ҳукумати армияни кучайтирди ва б. тадбирлар кўрди. Унинг урушда кдтнашганларга унча катта бўлмаган пул эвазига Ғарбда 160 акр (65 га)дан ер бериш ҳақидаги (1862 й. май) ва негрқулларни озод этиш ҳақида (1863 й. янв.) ги қонунлари қулдорликка қарши кучларни рағ-батлантирди, пировардида Шим. штатлар ғалабасини таъминлади. Уруш буржуа-демократик инқилоб тусини олди. 1864 — 65 й. ларда жан. ликларнинг асосий кучлари тор-мор қилинди ва 1865 й. апр. да қулдорлик штатларининг пойтахти — Ричмонд ш. эгалланди. Шим. нинг ғалабаси мамлакатда буржуазия ҳукмронлигини мустағкамлади, плантаторлар ҳукмронлиги ва қулчиликни йўқ қилган (расман 1863 й. 1 янв. да бекор қилинган), ғарбдаги ерларни ўзлаштириш ва жадал суръатда индустрлаштириш учун шарт-шароитлар яратиб берган. АҚШ ҳудудининг аксарият қисмида қ. х. да фермерлик (американца деб аталмиш) йўли ғала-ба қилган. Бироқ фуқаролар уруши ерсиз озод қилинган нефларга ҳақиқий озодлик келтирмаган.