АРАБ МУҲАММАДХОН МАДРАСАСИ

АРАБ МУҲАММАДХОН МАДРАСАСИИчан қалъа ансамблидаги меъморий ёдгорлик (1616, 1838). Араб Муҳаммадхон мадрасани дастлаб бир қаватли, оддий синчли, трапеция шаклида қилиб қурдирган. Серҳашам ишланган айвон Хива музейида сақланган. Оллоқулихон даврида Мадраса биноси мурабба тархли, пештоқ ва гумбазли қилиб қайта қурилган. Бош тарзидаги масжид ва ҳужралар икки қаватли, икки бурчагида гулдасталари бор. Қолган томонларидаги ҳужралар бир қаватли. Ҳовли этагида олди айвонли масжид қурилган.